«Қамчиқ» довонида юк автомашинаси хандаққа тушиб кетди (+видео)

17:41 02 Май 2025 Жамият
201 0

Бугун, 2 май куни соат 03:10 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Shacman» русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатга асосан, қутқарув гуруҳи айтилган манзилга етиб борган ҳамда махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинаси хандақдан олиб чиқилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 20 апрель куни «Қамчиқ» довонидан ўтган «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланиб келган «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?