«Қамчиқ» довонида машина хандаққа тушиб кетди
«Қамчиқ» довонида хандаққа тушиб кетган автомобиль қутқарувчилар томонидан чиқариб олинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳодиса 20 апрель куни, кундуз соат 09:45 атрофида «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида содир бўлган. Унда «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланиб келган «Cobalt» русумли машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган.
Ҳайдовчи амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида довоннинг махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар қилган. Қутқарув отряди айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни чуқурдан чиқариб олишган.
Хабарда воқеа натижасида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг