«Қамчиқ» довонида «Volkswagen» автомобили хандаққа тушиб кетди (+видео)
«Қамчиқ» довонида хандаққа тушиб кетган автомашина ва унинг ҳайдовчиси чиқариб олинди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, бугун, 18 октябрь куни соат 07:10 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Volkswagen» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатга асосан, бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, махсус-техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида ҳайдовчи ва автомобиль хандақдан олиб чиқилган.
Вазирлик берган маълумотларга кўра, мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг