«Қамчиқ» довонида «Спарк» автомобили хандаққа тушиб кетди (+видео)
«Қамчиқ» довонида «Спарк» автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур ҳолат кеча, 16 июль куни соат 14:25 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Тошкент-Водий» йўналишида содир бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.
Мурожаатга асосан, бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль хандақдан олиб чиқилган.
Маълумотларга кўра, автомобилда ҳайдовчининг ўзи ҳамда 3 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг