«Қамчиқ» довонида 9 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 22:30ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 «Тошкент-Ўш» халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 247-248-километрлар оралиғида, "Volvo“ русумли юк автомобили ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ”Matiz“, ”Cobalt“, ”Isuzu“ юк автомобили, ”Nexia-2», ”Cobalt“, «МАN“ юк автомобили, ”Cobalt“ ва ”Spark" автомобиллари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Тўқнашув натижасида, 3 та "Cobalt“, ”Spark" ҳамда юк автомобилларида ёнғин келиб чиққан ва воқеа жойида 3 нафар фуқаролар вафот этган. Автомобиллар салонида бўлган 7 нафар йўловчилар тан жароҳати олиб, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри ҳамда Наманган вилояти, Поп туманидаги Марказий шифохонасига юборилган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг