Қалин туман Наманган аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди

13:14 26 Декабрь 2022 Жамият
401 0

Қалин туман туфайли кўриш чегарасининг пасайиши (125 м) Наманган халқаро аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди.

Хусусан, Намангандаги ноқулай шароит туфайли Москва — Наманган йўналиши бўйича Red Wings авиакомпаниясининг WZ4483 рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY9806/9829 рейси эса (Самара — Наманган — Екатеринбург) Фарғона халқаро аэропортидан амалга оширилади.

Наманган аэропортининг хабар беришича, яқин соатларда об-ҳаво шароити яхшиланиши кутилмоқда.

Йўловчилар парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчилардан олишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер