Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар, Дўстлик, Кармана, Сергели ва Паркент тумани бўлимлари томонидан божхона бошқармаси, ИИБ ва солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 5 та МЧЖа қарашли савдо дўконларида ҳеч қандай ҳужжатсиз қалбаки акциз маркали алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу савдо дўконларидан 72 хил турдаги жами 19 722 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 1 430 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.O.» МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси харидорга “Шаҳрисабз” ва “Зелёный город” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан 12 хил турдаги 2 111 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Тўрткўл туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, Тўрткўл туманидаги “Мискин” ЙПХ масканида фуқаро Ж.Х. бошқарувидаги “YUTONG” русумли автобусда қалбаки акциз маркали 1 200 дона “Qaratau” номли алкоголь маҳсулотини Самарқанд вилоятида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, Ж.Х.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда фуқаро С.С.нинг хонадонидан қўлбола усулда тайёрланган жами 1 356 дона “Qaratau”, “Aktau” ва “Русская водка” номли алкоголь маҳсулоти, 12 литр спирт, 450 дона қалбаки акциз марка ва бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг