Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

16:18 24 Февраль 2024 Жамият
142 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “A.h.” МЧЖ дўкони сотувчиси Х.Д. 31 хил турдаги ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий баҳоси 103,0 млн сўмлик жами 2 731 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Қ.И. ва С.С. қалбаки акциз маркали “Yangi-Shahrisabz”, “Не водка” ва “Vodka Exclusive” номли жами 696 дона алкоголь маҳсулотларини фуқаро М.О.га сотиш мақсадида олиб келган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер