Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Булунғур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда тумандаги “О.i.” ва “SH.h.” МЧЖларга қарашли савдо дўконларида ҳар хил турдаги жами 5 018 дона қалбаки акциз маркали истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро У.Қ. қўлбола усулда тайёрланган 666 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини Нукус шаҳрида сотиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланган.
Департаментнинг Қибрай туман бўлими, ИИБ ва Солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги “О.” МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида яшовчи Р.Қ. алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётганлигини аниқланиб, унинг хонадонидан 434 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг