«Қалъаи Шерон»дан фоторепортаж
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Афсонавий «Қалъаи Шерон», яъни «Шерлар қалъаси» дараси Ҳисор тоғ тизмалари бағрида, «Ҳисор» давлат қўриқхонаси ҳудудида жойлашган.
Дарага келиш учун ҳеч бир улов юра олмайдиган тоғ чўққилари оша камида 5-6 соатлик йўлни пиёда босиб ўтиш лозим. Шундан сўнг узунлиги қарийб 15 километрни ташкил қиладиган улкан дара намоён бўлади.

Даранинг ҳайбати билан бир қаторда, бу ердаги турли булоқлар, шаршаралар, наботот олами кишини ўзига мафтун этади. Хусусан, дарадаги «Байтал думи» ва «Ҳўкиз бурун» шаршаралари жуда машҳур.
Маҳаллий аҳоли «Байтал думи» деб атайдиган шаршара 200 метр баландликдаги қоядан отилиб тушади. Шаршаранинг бундай номланишига асос бор. Чунки, тепаликдан тушаётган сон-саноқсиз сув зарралари шамолда от думининг ҳилпирашига ўхшаш манзара ҳосил қилади.

«Ҳўкиз бурун» шаршараси янада фусункор. 35 метр баландликдаги тик қоянинг ҳўкиз бурнига ўхшовчи иккита тирқишидан отилиб чиқаётган мазкур шаршара кўринишига монанд «Ҳўкизбурун» деб аталади.

Шаршарадан отилиб тушаётган сув мавжланиб, камалаксимон товланади ва турфа тусда олис-олислардан кўзга яққол ташланиб туради. Уни бир бор кўрган одам яна чиройидан, таъми ёқимли сувидан баҳра олгиси келаверади.

Биз «Қалъаи Шерон»нинг мўъжизакор табиатини фотокамерамизга муҳрлашга ҳаракат қилдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг