Қайси давлатларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари визасиз кириш имкониятига эга?
Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари визасиз кириш имкониятига эга давлатлар рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, ўзбекистонликлар Антигуа ва Барбуда, Арманистон, Барбадос, Беларусь, Бирлашган Араб Амирликлари, Доминика, Эрон, Фаластин, Филиппин, Гаити, Гамбия, Грузия, Кения, Кот-дʼИвуар, Малайзия, Микронезия, Мўғулистон, Молдова, Намибия, Озарбайжон, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Россия, Сент-Винсент ва Гренадин ороллари, Сейшел ороллари, Шри-Ланка, Суринам, Тожикистон, Туркия ва Украинага визасиз киришлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қуйидаги давлатларга кириб келганда виза олишлари мумкин (Visa on arrival): Боливия, Бурунди, Гвинея-Бисау, Индонезия, Иордания, Кабо-Верде, Камбоджа, Комор ороллари, Лаос, Ливан, Мадагаскар, Макао, Малдив ороллари, Маврикий, Мавритания, Мозамбик, Непал, Никарагуа, Палау, Қатар, Руанда, Самоа, Серра-Леоне, Таиланд, Того, Тувалу, Ямайка, Зимбабве, Шарқий Тимор.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қуйидаги давлатларга кириш учун электрон виза олишлари мумкин (e-visa): Эфиопия, Экваториал Гвинея, Эквадор, Габон, Гвинея, Ҳиндистон, Жанубий Судан, Жибути, Конго Демократик Республикаси, Лесото, Малави, Нигерия, Саудия Арабистони, Уганда, Вьетнам.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг