Қайнсингил янгасини пичоқлаб ўлдирди. Тўққиз ойлик жиянига ҳам пичоқ урди

17:09 28 Апрель 2020 Жамият
10482 0

Қашқадарёда жанжал қотиллик билан тугади. Бу ҳақда “Postda” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Чироқчи туманидаги “Тошли” маҳалла фуқаролар йиғини Қоракамар қишлоғида М. ва Ш.нинг бахти очилмади. Улар уйда ўтириб қолишди. Ш. ҳамда қўшни уйда яшовчи акасининг хотини М.Қ. ўртасида келишмовчилик келиб чиқди.

Келин ва қайнсингил ўртасидаги узоқ йиллик низо жорий йилнинг 20 апрель куни яна қўзғалди. Шу куни тахминан соат 09:00ларда улар жанжаллашиб қолишган.

Оқибатда жаҳлини жиловлай олмаган Ш. ўзи билан олиб борган ошхона пичоғини янгасининг қорин ва кўкрагига бир неча маротаба санчиб, уни қасддан ўлдиради.

Бу ҳам камлик қилганидек, Ш. ҳали М.Қ.нинг 9 ойлик гўдагининг қорнига икки марта пичоқ санчади. Яхшиямки, боланинг эгнидаги кийимлари қалинлик қилиб, чақалоққа зиён етмайди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер