Қабул квоталари тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан 2023/2024-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди. Унга кўра:
— бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;
— магистрлар тайёрлаш бўйича – 8 923 нафар грант ўринлари ажратилди.
Шунга кўра, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан:
— умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрлари доирасида мақсадли қабул квоталари туман (шаҳар) кесимида;
— ҳамда таълим тиллари бўйича тақсимоти 20 июнга қадар тасдиқланиб, эълон қилинади.
Шунингдек, давлат ОТМларига тўлов-контракт асосидаги квоталар эса:
— тизимида ОТМлар бўлган вазирлик ва идоралар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда;
—молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМлари Кузатув кенгашлари томонидан 20 июнга қадар тасдиқланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг