Путин 13 йилдан сўнг Чеченистонга ташриф буюрди

14:47 21 Август 2024 Дунё
401 0

Фото: rianovasti.ru

Россия президенти Владимир Путин кутилмаганда Чеченистонга ташриф буюрди. Қайд этиш керакки, сўнгги маротаба бундай ташриф 2011 йилда содир бўлган. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ташриф чоғида Владимир Путин Россия Федерацияси таркибидаги аксарият мусулмонлар яшайдиган республика раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашув ўтказган. Бу учрашувнинг аҳамияти шундаки, Москва Курск вилоятидаги ҳарбий босимни камайтириш учун айнан жипсликни таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

Қайд этиш керакки, Украинанинг Курск вилоятига ҳужум бошлаши оқибатида Россия айрим ҳудудларини йўқотди ва янгича мудофаа ва ҳужум стратегиясини қўллашга киришди. Вазият кескинлигича қолиши эса армияни кучайтиришни талаб қилади.

Чеченистонга ташриф давомида Путин ўз шарафига номланган махсус ҳарбий кучлар академиясига ташриф буюрди ва у ерда Украинада жангга тайёргарлик кўраётган кўнгилли аскарлар билан суҳбатлашди. У қўшинларга Россияда улар каби фидойи аскарлари бор экан, «енгилмас» бўлиб қолишини айтган.

Қодиров Путинга унинг республикасида Украина қўшинларига қарши жангга киришга тайёр «ўн минглаб» захирадаги аскарлари борлигини маълум қилди. Можаро бошланганидан бери Қодировнинг махсус кучлар академияси 40 мингдан ортиқ жангчиларни тайёрлаган. 

Айтиш мумкинки, Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг Курскдаги жанговар салоҳиятини заифлаштириш уларнинг мудофаа операцияларининг асосий қисми эканлигини таъкидлаганди.

Ҳозирча Путиннинг Чеченистонга боришидаги асосий мақсадлар маълум эмас, шунга қарамасдан, бу можарони кучайтириши кутилмоқда.

Аввалроқ, 18 ёшли ўзбекистонлик шахматчи Магнус Карлсенни 3 дақиқада таслим қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер