ПСЖ, «Реал Мадрид» ёки «Барселона». Қозоғистонга қайси гранд клуб келиши мумкин?
Аввалроқ хабар берганимиздек, Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба УЕФА Чемпионлар Лигасига йўл олди. 28 август куни Монакода мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда «Қайрат» клуби қуръанинг 4-саватчасидан ўрин олади.
1-саватчада қуйидаги жамоалар бор:
• ПСЖ (Франция);
• «Манчестер Сити» (Англия);
• «Бавария» (Германия);
• «Барселона» (Испания);
• «Реал Мадрид» (Испания);
• «Боруссия Дортмунд» (Германия);
• «Челси» (Англия);
• «Ливерпул» (Англия);
• «Интер» (Италия).
Мусобақа регламентига кўра, 4-саватчадаги жамоалар юқоридаги клубларнинг 2 таси билан куч синашади. Ушбу 2 баҳснинг 1 таси 4-саватчадаги жамоа майдонида бўлиб ўтади.
Демак, «Қайрат» билан баҳслашиш учун юқорида тилга олинган гранд клублардан бири Қозоғистонга келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг