ПСЖ клуби меҳмонда ғалабага эришди
Кеча, 13 декабрь куни Франция Биринчи дивизионида 16-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда ПСЖ жамоаси сафarda «Метц» клуби меҳмони бўлди.
Учрашувда ҳисоб 31-дақиқада Гонсало Рамос томонидан очилди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Квентин Нжантo ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 42-дақиқада «Метц» клуби ҳисобни қисқартирди. Голга Жесси Деминге муаллифлик қилди.
Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Дезире Дуе ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди. Қайд этиш керакки, ПСЖнинг иккинчи ва учинчи голларига жамоанинг сенегаллик 17 ёшли футболчиси Иброҳим Мбайе ассистентлик қилди.
81-дақиқада «Метц» клуби ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди. Голга Георгий Циташвили муаллифлик қилди. Шу тариқа ўйин 2:3 ҳисобида ПСЖ клубининг ғалабаси билан якунланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг