ПСЖ клуби Франция чемпионати марказий ўйинида ғалаба қозонди

19:19 17 Январь 2026 Спорт
393 0

Кеча, 16 январь куни Франция 1-дивизиони 18-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда мухлислар турнинг марказий ўйинига гувоҳ бўлди.

Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони ПСЖ жамоаси ўз майдонида “Лилл“ клубини қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда киритилган голларга Усмон Дембеле ва Брaндлей Баркола муаллифлик қилди.

Учрашувдан сўнг, “Sofascore” портали “Олтин тўп“ соҳиби Усмон Дембелени ўйин қаҳрамони деб топди. Унинг ҳаракатлари портал томонидан 9,8 баллга баҳоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер