ПСЖ Интерконтинентал кубок ғолиби бўлди
Кеча, 17 декабрь куни Қатарда ташкил этилган Интерконтинентал кубок мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Европа чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Франциянинг ПСЖ клуби ва Либертадорес чемпионлар лигаси ғолиби Бразилиянинг «Фламенго» жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувда ҳисоб 38-дақиқада ПСЖнинг грузиялик футболчиси Хвича Кварацхелия томонидан очилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида «Фламенго» жамоаси ҳисобни тенглаштирди. Киритилган голга Жоржиньо муаллифлик қилди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Пенальтилар сериясида эса хатолар кўп бўлди. ПСЖдан «Олтин тўп» соҳиби Усмон Дембеле ва Франция терма жамоаси аъзоси Брэдли Баркола зарбада адашган бўлса, «Фламенго» клубининг тўртта зарбасини ПСЖнинг россиялик посбони Матвей Сафонов қайтаришга муваффақ бўлди. Серия 2:1 ҳисобида Париж клубининг ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа Луис Энрике бошчилигидаги жамоа Франция 1-дивизиони ва Европа чемпионлар лигаси ғолиблигидан сўнг, Интерконтинентал кубок мусобақасининг бош совринига ҳам эга чиқди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг