Профилактика инспекторини пичоқлаб ўлдирганликда гумонланаётган фуқаро қўлга олинди (+видео)
Фото: видеодан кадр
2025 йил 1 июль куни Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Юксалиш» маҳалласида хизмат бурчини бажараётган ҳудуд профилактика инспектори, катта лейтенант Абдувалиев Абдурасул Қаҳҳарович оғир тан жароҳати олиб, вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс Ю.Холбозоров жорий йил 4 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Хўжаобод туманидаги «Юксалиш» маҳалласида жойлашган «Сўқолоқ» қабристонидаги маккажўхори майдонида яшириниб ётган ҳолатда аниқланган.
Унинг қўлга олиниши давомида у ўзининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган. Шундан сўнг унга тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага етказилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «г» банди (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимига нисбатан қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги жиноятчини қўлга олишда фаол иштирок этган барча фуқароларга ўз миннатдорлигини билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг