Аграр университетига янги ректор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Нарзулло Наимович Обломурадов Тошкент давлат аграр университетининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловида Нарзулло Обломуродов 4,1 фоиз (670 641) овоз олган эди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Севара Баходировна Шакирова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қайд этиш керакки, Севара Шакирова Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида инглиз тили фани ўқитувчиси, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ижрочи директор каби лавозимларда фаолият олиб борган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг