«Президент совғаси» Қорақалпоғистондаги мактабларга етиб келди
Ғайрат Отажонов/«Халқ сўзи». Айни вақтда «Президент совғаси», яъни 1-синф ўқувчиларига бериладиган бепул ўқув қуроллари Қорақалпоғистон Республикасига етиб келган ва туманлардаги мактабларга тарқатилмоқда.
— Янги 2024-2025 ўқув йилида мактабимизнинг 1-синфига 91 нафар ўқувчи қабул қилинди, — дейди Нукус туманидаги 19-сон мактаб директори Курбанай Кидирниязова. — Мана бугун бошланғич синф ўқувчилари учун «Президент совғаси» етиб келди. Уларни болажонларга топшириш учун тайёрлаб қўйдик. Мактабимиз ҳам янги ўқув йилига тўлиқ тайёр, ўқувчиларни кутмоқдамиз.
Маълум қилинишича, бу йилги совғалар 12 номдаги ўқув қуроллари — портфель, ёзув ва расм дафтарлари, акварель бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, ручка, рангли қалам, оддий қалам, пластилин, елим ва ўчирғич тўпламидан иборат.
Яқинда мактаб остонасига биринчи қадамини қўядиган болажонлар Давлатимиз раҳбаридан совғаларини қабул қилган ҳолда илк мактаб дарсларини бошлайди.
Қорақалпоғистон Республикасида янги 2024/2025 ўқув йилида 723 та умумий ўрта таълим мактабига 37 минг 975 нафар ўқувчи қабул қилиниши кутилмоқда.
Ҳозирги кунда 12 та атамадаги 1-синф ўқувчиларига бериладиган бепул ўқув қуроллари ортилган юклар Қорақалпоғистоннинг барча ҳудудларига етиб борди. Мактабларга тарқатилмоқда.
Маълумот учун «Президент совғаси» давлат бюджети ҳисобидан харид қилинган бўлиб, ўқув қуроллари 20 августгача республикадаги барча мактабларга тўлиқ етказилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг