Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти бошланди

10:26 18 Март 2022 Сиёсат
839 0

Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти бошланди.

"Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун" мавзусидаги ушбу тарихий тадбир Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи»да бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берганидек, учрашувда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тиббиёт ходимларининг таклифлари эшитилади.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Улар таҳлил қилиниб, «Инсон қадри учун» деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 13 минг нафардан зиёд ходимлар иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?