Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида барпо этилган Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди
Мажмуа Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги – KOICAнинг 9 миллион долларлик грант маблағлари ҳисобидан қурилган. Замонавий касблар учун зарур жиҳозлар, симулацион ускуналар келтириб ўрнатилган. Бу ерда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, пайвандчилик, юк кўтариш машинистлиги, электрон ва маиший техника таъмири, мебелсозлик, сартарошлик ва косметология, мобилография ҳамда меҳмонхона хизмати каби 10 та талаб юқори мутахассислик ўргатилади.
Бунинг учун қарийб 2 гектар ҳудудда замонавий ўқув бинолари, амалий машғулот хоналари, 64 ўринли ётоқхона ва бошқа ёрдамчи иншоотлар қурилган. Муассаса йилига 300 нафар тингловчини 6 ойлик касбий тайёргарлик курсларида ўқитиш имкониятига эга.
Президент ўқув-машғулот хоналарини кириб кўрди. Меҳмонхона йўналишида сабоқ олаётган ёшлар билан самимий суҳбатлашди.
- Урганч аэропортини Инчон аэропорти билан шерикликда дунё даражасига олиб чиқамиз. Катта туризм марказлари, меҳмонхоналар қураяпмиз. Энди хорижий туристлар кўп келиши учун хизмат ҳам халқаро даражада бўлиши керак. Улар тарихимиз, табиатимиз учун келади, сервис яхши бўлса, хурсанд бўлиб кетади. Бунда кўп нарса хизмат кўрсатувчиларнинг муомаласи, этикаси, савиясига боғлиқ. Шунинг учун бу имкониятдан фойдаланиб, касбни яхши ўрганинг. Келгусида ўзингиз ҳам тадбиркор бўлишга ҳаракат қилинг, — деди Шавкат Мирзиёев.
Марказда Миграция агентлиги ҳамда Кореянинг Hyundai ва Германиянинг SBH West билан ҳамкорликда электромобилларга хизмат кўрсатиш ихтисослиги ҳам йўлга қўйилган. Бу эса ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос кадрлар етиштириш имконини беради.
Халқаро ҳамкорлик кенг йўлга қўйилган. Жорий йил январь ойида марказнинг бошқарув ходимлари Корея Республикасида 2 ҳафталик ўқув курсларини тамомлаб қайтган. Айни пайтда эса ушбу мамлакатда 20 нафардан зиёд ўқитувчи ва мураббийлар малака оширмоқда.
Давлатимиз раҳбари малакали касбий тайёргарлик саноатлаштириш, умуман, давлат ривожининг асоси эканини таъкидлади. Амалиёт ускуналаридан самарали фойдаланиш, дарс сменаларини оқилона ташкил этиб, кўпроқ ёшларни ўқитиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Президентимиз Хоразмга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг