Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифидан Фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ташрифи давомида давлат раҳбари Қарши туманидаги Янги Батош маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Янги қуриб битказилган мактабда ўқувчилар билан мулоқот қилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юрти фаолияти билан яқиндан танишди.


Янги йил арафасида Қарши шаҳрида кўп қаватли савдо мажмуасига ташриф буюриб, озиқ-овқат ва маиший техника дўконларини кириб кўрди. Маҳсулотларнинг сифати ва нархларига эътибор қаратди. Уларнинг аксарияти мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётганини юқори баҳолади.



Харидорлар билан суҳбатда давлатимиз раҳбари озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ва хизматлар ҳақида уларнинг фикрлари билан қизиқди.

Қарши шаҳридаги «Буюк турон» кичик саноати зонасида бўлиб, Президент электротехника маҳсулотлари, уларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Корхона ишчилари билан суҳбатлашди.






















Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг