Президент сайлови: сайлов кампанияси бошланди
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда йирик сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилди.
Тадбирда сиёсий партиялар раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этяпти.
Унда Марказий сайлов комиссияси 2021 йилнинг 24 октябрь санасини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, деб белгиланди.
Сайлов кампанияси 23 июлдан бошланиши эълон қилинди.
Президент сайлови шу йил 8 февралда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, октябрь ойида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамхожаев Президент сайлови янгиланган миллий сайлов қонунчилиги, умумеътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида, очиқ ва ошкора ўтказилишини алоҳида қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг