Президент қарори: Спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

16:53 28 Июль 2023 Жамият
359 0

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳамда спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра:

кадрлар тайёрлаш бўйича илғор инновацион, илмий-услубий технологияларни жорий этиш орқали ўқув жараёнларини спорт-таълим муассасалари ва миллий терма жамоалар билан узвий боғлиқ ҳолда ташкил этиш;

спорт тиббиёти йўналишида кадрлар тайёрлашда талабаларнинг амалий машғулот дарслари ҳамда амалиётини Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида ташкил этиш орқали дуал таълим тизимини ривожлантириш;
хорижий мутахассислар (спорт шифокори, спорт диетологи, спорт физиологи, спорт фармакологи, спорт психологи)ни жалб қилган ҳолда спорт тиббиёти соҳасидаги ходимларнинг малакасини оширишни тизимли йўлга қўйиш;
хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганган ҳолда спорт шифокори ва спорт диетологи мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш орқали спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яхшилаш жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун спорт тиббиёти йўналишини ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?