Президент қандай синов ва машаққатлар пайдо бўлмасин, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, миллий бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, халқимизни рози қилиш йўлидан асло ортга қайтилмаслигини таъкидлади
Президент қандай синов ва машаққатлар пайдо бўлмасин, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, миллий бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, халқимизни рози қилиш йўлидан асло ортга қайтилмаслигини таъкидлади.
“Бошлаган буюк ишларимизни албатта охирига етказамиз. Ҳеч қачон унутмайлик: биз барчамиз битта халқ, битта мамлакат, битта оиламиз! Ҳаммамизнинг тақдиримиз, келажагимиз, бахтимиз ва ютуғимиз ҳам ягона ва муштарак. Ҳар бир ватандошимнинг ютуғи – бу менинг ютуғим, ташвиши – менинг ташвишим, деган фикр билан яшасак, ютуғимиз кўпайиб, ташвишимиз албатта камайиб боради.
Афсуски, дунёда турли таҳдид ва хатарлар кўп. Аммо уларга қарши биргаликда, бир тану бир жон бўлиб курашсак, албатта енгамиз. Бу улуғ айёмда Янги Ўзбекистонни барпо этишдек олижаноб ишга муносиб ҳисса қўшаётган барча-барча инсонларга, меҳнаткаш, бағрикенг халқимизга миннатдорлик билдириб, чин қалбимдан таъзим қиламан.
Ҳар бир инсон, ҳар бир оилага тинчлик ва хотиржамлик, қут-барака, бахт-саодат ҳамиша ёр бўлсин! Яшасин Ўзбекистон давлати! Яшасин Ўзбекистон халқи!”, – деди Президентимиз нутқининг якунида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг