Президент Паралимпияда чемпионлари билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Видеодан кадр
Президент Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида терма жамоамизнинг илк олтин медалларини қўлга киритган енгил атлетикачиларимиз Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,22 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади. Қудратиллохон Маъруфхўжаев ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди.
Давлатимиз раҳбари уларни қизғин табриклаб, меҳрли сўзларини изҳор қилди. Мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдирди. Бошқа совриндор ва иштирокчи спортчиларга ҳам салом йўллаб, муваффақиятлар тилади.
Паралимпиячиларимиз табрик ва доимий эътибори учун Президентимизга раҳмат айтиб, янги ғалабаларга эришишга ваъда бердилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг