Президент озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига эътибор қаратди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига эътибор қаратди.
Захира қилиш ишларидаги камчиликлар учун айрим ҳудудларда картошка ва гўшт нархи ўсганига эътибор қаратилди. 18 та туман ва шаҳарда бозорларни гўшт, картошка, сабзи, пиёз ва гуруч билан узлуксиз таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани, озиқ-овқат жамғармалари учун Сирдарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмагани танқид қилинди.
Бош прокуратура, Рақобат қўмитаси ва бошқа масъул идораларга захира яратиш ва нарх устидан мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузиш, нарх энг юқори ўсган туман ва шаҳарларда бозорларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўриш топширилди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига 620 минг тонна маҳсулот захирасини яратиш вазифаси қўйилди.
Ҳудуди 11 миллион гектар бўлган Навоийда бор-йўғи 100 минг гектарга экин экилаяпти. Яйловларнинг 43 фоизи Навоийда жойлашгани билан республикадаги чорва маҳсулотининг 5 фоизини ҳам бермайди.
Навоийда 23,5 минг гектар, шундан 1,7 минг гектар сунъий ҳавзада балиқ етиштирилади. Лекин, атиги 15 фоизи интенсив бўлгани учун ҳосилдорлик гектарига 2-3 тоннадан ошмаяпти.
Ёки, 100 минг гектар сувли ернинг 72 фоизи насосда суғорилади. Насосларнинг аксарияти эскирган ва энергия сарфи юқори. Шунга қарамасдан, вилоятнинг 50 минг гектарида сув тежовчи технологиялар бор, холос.
Кармана, Конимех, Қизилтепа, Нурота ва Хатирчи туманларида бу борадаги ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан пахтачиликда уруғ сифати ва технологини янгилаш, ҳосилдорликни 70 центнерга чиқариш, 20 минг гектар ерларни фойдаланишга киритиш, 7 минг гектар боғ ва токзорларни янгилаш, ҳамма сувли ерларни тўлиқ лазерли текислаб, такрорий экин сифатида 10 минг гектарда кунгабоқар етиштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳар йили 350 минг гектар яйловга дрон билан иқлимга мос озуқа экинлари, доривор ва зираворлар уруғларни сепиш ҳамда 50 минг аҳолига бўлиб бериш вазифаси қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг