Президент: «Ўзбекларнинг чет элдаги оммавий муштлашувлари юртимиз обрўсига путур етказяпти»
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентимиз наркожиноятчилик ва уюшган гуруҳларга қарши кураш бўйича наркоканалларнинг охирги манбаси ва ҳомийларигача етиб бориш учун масъулларда қатъият йўқлигини танқид қилди.
Пойтахтда наркожиноятларнинг сони 4 мингдан ошган. Қўлга олинган 112 та уюшган жиноий гуруҳ 1 минг 300 дан ортиқ жиноят қилган.
Мазкур жиноятлар учун айбли деб топилганлар жазони ярмини ҳам ўтамасдан озодликка чиқмоқда. Оқибатда бу жиноятни такроран қилганлар уч йилда 125 фоизга кўпайган.
Президент Администрацияси шуғулланишни бошлагандан кейин бу масалада ўзгариш бўлгани таъкидланди. Сўнгги уч ойда республика бўйича 50 га яқин йирик наркогуруҳлар қўлга олиниб, ярим тонна наркотиклар муомаласига чек қўйилди.
«Энг ёмони, чет давлатларда ҳам ўзимизнинг фуқаролар уюшган гуруҳлар тузиб, юртимиздан борганларга нисбатан товламачилик, зўравонлик, тадбиркорлигига рахна солиш билан шуғулланяпти. Ўзбекларнинг чет элдаги оммавий муштлашувлари юртимиз обрўсига путур етказяпти», деди давлатимиз раҳбари.
Ўтган йилнинг ўзида чет элда оғир аҳволга тушган 3 минг 700 нафар фуқароларимиз мамлакатимизга қайтарилди. 192 нафар фуқаро одам савдоси қурбонига айланди.
Чет элга бориб олиб, уюшган жиноий гуруҳлар ташкил қилган, у ерда ўзимизни фуқароларни ҳам талаётган шахслар фаолиятига чек қўйишдаги сусткашликлар танқид қилинди.
Бундан ташқари, илгари фақат «кўча» деб кўрилган уюшган жиноятчилик бугун «бизнес ниқоби» остида даромадли соҳаларга кириб боряпти. Айниқса, жиноий тўдалар фаолияти кўп қаватли уйлар ва автомашиналар олди-сотдиси, молиявий пирамидалар ташкил қилиш, «Ҳаж» ва «Умра» зиёратига юборишда анча кўпайган.
Шаҳарда хонадон сотиш масаласида 3 мингдан зиёд фуқарога 1,3 триллион сўм зарар етказилган.
Масъуллар аҳолининг фирибгарлар қопқонига тушиб қолмаслиги учун ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ишламаётгани кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг