Президент ОТМ битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказмоқда
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олийгоҳлар битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилиш бошланди, деб хабар бермоқда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Йиғилишда қайд этилишича, охирги 7 йилда олий таълимда қабул 4,5 баробар ошиб, қамров 42 фоизга етган бўлсада, кадрлар тайёрлаш тизими реал эҳтиёжга мос эмаслиги қайд этилди.
Мисол учун, йилига 20 минг автомобиль чиқараётган «BYD» заводида 100 та бўш иш ўрни бор. Шунинг тўртдан бири – робототехника ва бўёқлаш, роботларни дастурлаш муҳандислари.
Заводда кадр етишмаётгани учун хориждан 80 нафар мутахассис келиб ишламоқда. Завод 4-5 йилда тўлиқ қувватга ўтиб, йилига 500 минг автомобиль чиқаришни бошласа, 4 минг нафар олий малакали кадрлар керак бўлади.
«Бу – битта лойиҳа бўйича ҳисоб-китоблар. Яқин 3-4 йилда ишга тушадиган 83 миллиард долларлик йирик лойиҳалар ҳисобига саноатни ўзида 500 мингга яқин кадр зарур», дейди давлат раҳбари.
Йиғилишда олийгоҳлар тайёрлаётган кадрлар билан иш берувчиларнинг талаби ўртасида фарқ катта экани кўрсатиб ўтилди.
Мисол учун, енгил саноатнинг ўзида 4 минг нафар олий тоифали кадрларга эҳтиёж бор.
Бу йўналишда йилига ўртача 2,5 минг талаба битиргани билан, улар корхоналардаги замонавий ускуналарда ишлашни билмагани учун 42 фоизи ишга жойлаша олмаяпти. Оқибатда тадбиркорлар четдан тайёр мутахассис жалб қилишга мажбур бўлмоқда.
Давлатимиз раҳбари ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди.
Бу йилги 231 минг олийгоҳ битирувчисидан 125 минги иш топди, деб ҳисобот берилаётгани билан ишли бўлганларнинг 42 минги ўзини ўзи банд қилгани аниқланган.
Ҳар бир талабани олийгоҳда ўқитиб, мутахассис қилиб тайёрлаш учун давлат йилига 25-30 миллион сўм сарфламоқда.
Лекин, тўрт йил олийгоҳда ўқиб, диплом олган ёшларнинг ярмидан кўпи кам малака талаб этадиган ишларда банд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг