Президент Кубоги – 2024: Жавоҳир Синдаров пешқадам бўлиб олди. Бугун икки ўзбек гигантлари тўқнаш келади

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академияси мезбонлигида ўтаётган Президент Кубоги мусобақасида 5-тур ўйинлари якунланди. 75 минг АҚШ доллари мукофот жамғармасига эга бўлган ушбу нуфузли турнирда дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирок этмоқда. Турнинг асосий учрашувларидан бирида Ортиқ Ниғматов (2447) турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов (2777) билан оқ доналарда дуранг қилди.
Жадвалнинг юқори қисмидаги рақиблар очко йўқотганидан Жавоҳир Синдаров унумли фойдаланди. Гроссмейстеримиз ФИДЕ байроғи остида ҳаракат қилаётган россиялик Иван Землянский (2543)ни мағлубиятга учратди ва 4,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Синдаров бу натижа орқали совринли ўринлар учун асосий даъвогарга айланди.
Шунингдек, Муҳиддин Мадаминов турнирнинг иккинчи рақамли иштирокчи Парҳам Мақсудлу билан дуранг ўйнаб, яна бир муҳим очкони қўлга киритди. Шамсиддин Воҳидов эса россиялик Алексей Александров устидан ғалаба қозониб, совринли ўринлар учун курашга қўшилди. Нодирбек Якуббоев эса қозоғистонлик Аристанбек Уразаев билан муроса кўчасини танлади.
6-тур олдидан жадвалда Жавоҳир Синдаров 4,5 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларни 4 очкодан тўплаган саккиз шахматчи эгаллаб турибди. Уларнинг орасида Нодирбек Абдусатторов, Ортиқ Ниғматов ва бошқа тажрибали шахматчилар бор.
Бугунги куннинг асосий учрашувлари катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбекистоннинг энг кучли икки шахматчиси, Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўзаро куч синашади. Шунингдек, Ортиқ Ниғматов эронлик Амин Табатабай билан, Муҳиддин Мадаминов эса Шамсиддин Воҳидов билан баҳс олиб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг