«Президент Кубоги – 2024»: турнирга 31-ўринда сараланган шахматчи мусобақа пешқадами бўлиб олди (Барча натижалар+турнир жадвали)
Пойтахтимиздаги давом этаётган «Президент Кубоги» турнирида 6-тур учрашувлари ортда қолди. 75 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот жамғармаси учун курашаётган дунёнинг кучли шахматчилари навбатдаги кескин ўйинларни ўтказди. Турнирнинг энг қизиқ учрашуви эса Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўртасида кечди, бироқ бу баҳсда томонлар дурангга рози бўлишди.
Нодирбек ва Жавоҳир шу кунгача 27 марта бир-бирига қарши дона сурган бўлса, уларнинг 9 тасида Нодирбек, 7 тасида Жавоҳир ғалаба қозонган. Қолган 11 партия, жумладан бугунги баҳс ҳам дуранг билан якунланди. Ушбу натижа иккала шахматчининг турнирда ўз мавқейини сақлаб қолишга имкон берди, аммо уларга етакчиликни қайтариб беролмади.
Турнирда ўзини ажойиб формада кўрсатаётган Ортиқ Ниғматов ушбу турда эришган ғалабаси билан турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди. У қора доналар билан ўйнашига қарамай, Эроннинг кучли шахматчиси Амин Табатайини мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Яна бир қизиқарли учрашув Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидов ўртасида ўтди. Ўзбек дербисида Шамсиддин ғалаба қозониб, очколарини 4,5 тага етказди. Нодирбек Якуббоев ҳам ушбу турни ғалаба билан якунлади.
6-турдан сўнг турнир жадвалида етакчи яна ўзгарди. Ортиқ Ниғматов 5 очко билан биринчи ўринга чиқди. Худди шунча ачкони ҳиндистонлик Саҳа Нилаш, Жавоҳир Синдаров, Ниҳал Сарин ва Санклап Гупта каби шахматчилар ҳам тўплашган. Нодирбек Абдусатторов эса 4,5 очко билан 6-поғонада бормоқда.

7-тур асосий жуфтликлари:
- Абҳиманю Пураник (ГМ, 2652) vs Нодирбек Абдусатторов (ГМ, 2777)
- Жавоҳир Синдаров (ГМ, 2682) vs Санкалп Гупта (ГМ, 2539)
- Ниҳал Сарин (ГМ, 2676) vs Ортиқ Нигматов (ИМ, 2447)
- Шамсиддин Воҳидов (ГМ, 2681) vs Нодирбек Якуббоев (ГМ, 2668)

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг