Президент бугун Сирдарёга боради
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун, 4 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Билдирилишича, ташриф давомида давлатимиз раҳбари вилоятдаги саноат корхоналари фаолияти ва маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.
Президент, шунингдек, Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилаб беради.
Эслатиб ўтамиз, бу Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ҳудудларига бир ҳафтанинг ичида иккинчи бор сафар қилиши. Давлат раҳбари жорий йилнинг 2 декабрь куни Жиззах вилоятига ташриф буюрган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг