Президент администрациясининг Назорат инспекцияси ва Ҳисоб палатасига янги раҳбарлар тайинланди
Фото: Kun.uz
Жорий йилнинг 24 август куни Президент администрация раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида президент томонидан янги тайинланган кадрлар таништируви бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Kun.uz» сайти хабар берди.
Администрация назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига шу кунгача Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Саидлазиз Саидкаримов (суратда) тайинланди.
Унинг ўрнига эса Президент администрацияси шўба мудири Ўткир Жуманов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда инспекциянинг янги бошлиғига президент топшириқлари, ижро интизоми, қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш, вазифаларига совуққонлик билан ёндашаётган раҳбар ходимларга жазо бериш, уларни ишдан озод этиш ва қонуний жавобгарликкача тортиш юзасидан таклифлар киритиш ваколатлари берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг