Қатар Трампга 400 млн долларлик «учар қаср» совға қилади
АҚШ президенти Дональд Трамп администрацияси Қатар қироллик оиласидан «Boeing 747-8» русумли ўта ҳашаматли самолётни қабул қилиб олади. Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Авиация экспертлари хулосасига кўра, президент Трампнинг фойдаланиши учун қабул қилинадиган ушбу самолётнинг тахминий нархи 400 миллион АҚШ долларига тўғри келади. Ҳозирда Оқ уйда президент фойдаланиши учун махсус алоқа воситалари, офис ва конференция хоналари мавжуд бўлган иккита «Boeing 747-200B» русумли самолёт бор.
Гап шундаки, Трамп ушбу, «учар қаср» номи билан машҳур бўлган самолётни жорий йилнинг февраль ойида Флоридада пайтидаёқ кўздан кечирган эди. Бу ноодатий келишув АҚШ президенти администрацияси учун қонуний ёки қонуниймаслиги тўғрисидаги саволларни келтириб чиқарди.
«Ҳар қандай хорижий мамлакатдан қабул қилинадиган совғалар қонуний равишда ўринлидир», дея ҳолатга изоҳ берган Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливитт.
Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, мазкур совға ҳеч қандай конституциявий тақиқларга қарши эмас ва қонунларни бузмайди.
Маълумот учун, Дональд Трамп 13-16 май кунлари Яқин Шарққа сафар уюштириши кутилмоқда. Сафар доирасида у Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюради.
Оқ уй расмийларидан бирининг хабар беришича, «учар қаср» Трамп Қатарда пайти расмий равишда берилмайди.
Нодира Раҳимова,
ЎзЖОКУ талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг