Португалия "AstraZeneca" вакцинасидан фойдаланишни тўхтатади
Фото: AP
Португалия баъзи ёш тоифаларини "AstraZeneca" компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлашни тўхтатади.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, расмийлар бу ҳақдаги қарорни яқин вақт ичида эълон қилади. Хабарларда қайси ёш гуруҳлари ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ, "AstraZeneca" (Буюк Британия/Швеция) компанияси вакцина билан эмланган айрим кишиларда қон қуюқлашиши — тромб пайдо бўлаётганини ўрганишни киришганини билдирган эди.
7 апрель куни Буюк Британиянинг Дори ва тиббий воситаларни тартибга солиш агентлиги мамлакатда "AstraZeneca" вакцинаси билан эмланганлар орасида 79 та ҳолатда тромб ҳосил бўлганини маълум қилган эди.Шу боис вакцинани қон қуюқлашиши билан боғлайдиган далилларнинг кўпайиб бораётгани сабабли ушбу препаратни 30 ёшгача бўлган шахсларда ишлатмасликка қарор қилди.
Кейинчалик Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) "AstraZeneca" вакцинаси ва тромб ҳосил бўлиш ўртасида боғлиқлик борлигини маълум қилди.
ЖССТ бу ташвишли эканини таъкидлаб, 200 миллион эмланганлар орасида айрим ҳолатларда қайд этилаётгани ва бу жуда камлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг