Поп туманига янги ҳоким тайинланди
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги
Ғуломжон Собитхўжаевич Муродхўжаев Наманган вилоятининг Поп туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 27 май куни халқ депутатлари Поп тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилиб, кейинги йилларда Поп туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб, ҳозирга қадар ушбу туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Аъзамжон Султонов саломатлигига кўра вазифасидан озод этиш ҳақида ариза ёзганини маълум қилган.
Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Поп тумани ҳокими Султонов Аъзамжон Маҳмудовични лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқуллаган.
Аъзамжон Султоновга миллий урф-одатларга кўра ҳурмат-эътибор кўрсатилган.
Шундан сўнг депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Муродхўжаев Ғуломжон Собитхўжаевични Поп тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан тасдиқлаган.
Сессияда ҳудудни ривожлантириш, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг