Полшанинг йирик авиакомпанияси Ўзбекистон орқали парвозларни йўлга қўймоқда
Маданият ва туризм вазирлиги расмийлари ва Полшанинг “LOT Polish Airlines” авиакомпаниясининг Тармоқлар ва альянслар департаменти директори Л.Рудера бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда асосий эътибор “LOT Polish Airlines” авиакомпаниясини мамлакатимиз бозорига жалб этиш ва авиакомпания иштирокида Ўзбекистон шаҳарлари орқали дунёнинг турли нуқталарига парвозларни амалга оширишга қаратилди. Музокаралар жараёнида мамлакатимизда туризм соҳасида фаолият олиб бораётган етакчи тадбиркорлик субъектлари ҳам иштирок этди.
Учрашув давомида хорижий томонга Ўзбекистон ҳудудида амалдаги барча имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилганлиги ва эндиликда хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъий назар авиақатновларни амалга ошира олиши хабардор қилинди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон бозоридаги ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар ва келгуси режалари, шунингдек, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида “LOT Polish Airlines” авиакомпанияси вакиллари ҳам Ўзбекистон улар учун устувор йўналишлардан бири эканлигини ва 2024 йил март ойида “Варшава – Тошкент – Варшава” йўналишида ҳафтасига 3 марта тўғридан-тўғри парвозлар очилиши ҳамда 2-босқичда Самарқандга авиақатновларни йўлга қўйилиши режалаштирилганлигини маълум қилди.
Музокаралар якунига кўра, Маданият ва туризм вазирлиги ва “LOT Polish Airlines” авиакомпанияси ўртасида мунтазам ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, авиакомпания ҳаво кемаларида ва веб-ресурсларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш ва тарғибот материалларини биргаликда тайёрлаш ҳамда истиқболли авиайўналишларни ҳамкорликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг