Полшада ўтаётган халқаро кўргазмада Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари намойиш этилмоқда
Варшава шаҳридаги “Ptak Warsaw Expo” марказида “Fast Textile 2023” халқаро тўқимачилик кўргазмаси иш бошлади.
Мазкур кўргазмада мамлакатимизнинг Полшадаги элчихона кўмагида “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси ва 25 та тўқимачилик корхоналарининг 50 га яқин вакилларидан иборат мамлакатимиз делегациясининг иштироки таъминланди. Кўргазмада “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остида 400 квадрат метр майдонда Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди.
Бу йилги тадбирда, шунингдек, 45 мамлакатдан 600 дан ортиқ компания вакиллари қатнашмоқда. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари ва Полша импорт қилувчи компаниялари томонидан ушбу кўргазмага қизиқиш йилдан-йилга ортиб боряпти.
Шунингдек, Полшада ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига талаб тез суръатларда ошиб бораётир. Бугунги кунда Европа Иттифоқи давлатларига экспорт қилинаётган ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг қарийб ярми Полша ҳиссасига тўғри келади.
Жумладан, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистондан Полшага 60 миллион АҚШ доллари миқдорида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди. Сўнгги 5 йилда эса бу кўрсатгич 342 миллион долларга тенг бўлди. Мамлакатимиздан Полшага асосан ип-калава, турли матолар, чойшаб ва бошқа тайёр маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.
“Fast Textile 2023” кўргазмаси 23 ноябрь кунига қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг