Польша Европада янги газ қувурини ишга туширади

22:58 26 Май 2022 Дунё
974 0

Архив сурат

Жорий йилнинг июнь ойи бошида илк бор газ Польшадан Словакияга янги газ қувури орқали етказилади. Ҳозирда ушбу лойиҳа қурилиш жараёнида ва бунёдкорлик ишлари якунланганидан кейин уни ишга туширишга тайёрланилмоқда. Бу ҳақда Польшанинг "Gaz-System" оператори хабарида маълум қилинди.

Қурилиши 2018 йилда бошланган газ қувурининг узунлиги 164 километрни ташкил этади. Функционалликни текшириш ва маршрутни қабул қилиш жорий йилнинг учинчи чорагидан кечиктирмай амалга оширилади.

Газ қувури Польшанинг Страчотсин шаҳридаги тугунни Словакиянинг Вельке-Капушани шаҳридаги компрессор станцияси билан боғлайди. Унинг қуввати Словакия томон 4,7 миллиард, Польша томон эса 5,7 миллиард кубометрни ташкил этади.

Янги маршрут Ужгороддаги газ тақсимлаш станцияси орқали Украинага етказиб бериш имконини беради. Шу йилнинг кузида Болтиқбўйи қувури газ қувурини ишга тушираётган ва суюлтирилган газни фаол равишда сотиб олаётган Польша қўшни давлатларни газ билан таъминлаш учун Европа газ марказига айланишни режалаштирган.

Аввалроқ Польша Россия билан газ алоқаларини «Ямал» шартномаси муддати тугашига олти ой қолганда узгани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда "Ямал — Европа" газ қувури орқали газ етказиб берилмаяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?