Польша 45 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи

Архив сурат
Польша кун охиригача 40 нафардан ортиқ россиялик дипломатни чиқариб юборишини эълон қилади. Бу ҳақда "Onet" ўз манбаларга таяниб ёзмоқда.
Дипломатлар «Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига қарши фаолиятлари» туфайли чиқариб юборилади. Польша разведка хизматларига кўра, улар жосуслик билан шуғулланган.
Полша ички хавфсизлик агентлиги расмий вакили агентлик мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ)га 45 кишини чиқариб юбориш талаби билан мурожаат қилганини тасдиқлади, дейилади «РИА Новости» хабарида.
Россиянинг ушбу мамлакатдаги элчиси Сергей Андреев Польша ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.
Маълум қилинишича, Россиянинг Польшадаги дипломатик ваколатхонасида 50 нафардан ортиқ дипломат фаолият олиб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг