Покистон полицияси мамлакат собиқ бош вазир Имрон Хонни терроризмда айбламоқда
Фото: Global Look Press
Покистон пойтахти полицияси мамлакатнинг собиқ бош вазири ва мухолифатдаги «Адолат учун ҳаракат» партияси раиси Имрон Хон, унинг 17 нафар ёрдамчиси ва тарафдорларига қарши терроризм ва бошқа қатор қонун бузилишларида айблов қўйди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.
Айбловлар бир кун аввал Исломободдаги суд биноси олдида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва Хоннинг издошлари ўртасида тўқнаш келганидан сўнг кейин янграган. У порахўрлик иши бўйича суд мажлисида иштирок этиши керак эди. Тўқнашувлар оқибатида 50 нафардан ортиқ полиция ходими яраланган. Имрон Хоннинг 59 нафар тарафдори ҳибсга олинган. Хоннинг ўзи эса судга келмаган. Бу ерда гап унинг бош вазирлик даврида хорижлик етакчилардан олган қимматбаҳо совғаларни сотгани ҳақида кетмоқда.
Хонга қўйилган айбловлар рўйхатига терроризм, полиция ходимларининг ўз вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужум қилиш ва уларнинг ҳаётини хавф остига қўйиш кабилар киритилган. Бунда Покистоннинг бир қатор собиқ ва амалдаги қонунчилари, собиқ вазирлари ва Миллий ассамблеяси (парламент қуйи палатаси) собиқ спикери ҳам айбланмоқда.
Имрон Хон 2022 йилнинг 10 апрелида унга ишончсизлик вотуми натижасида Покистон бош вазири лавозимидан четлатилган эди. У ўзига қарши сиёсий жараён хориждан молиялаштирилишини бир неча бор таъкидлаган. 2022 йилнинг сентябрь ойида Исломобод Олий суди Имрон Хонни судга ҳурматсизликда айблади.
Натижада 2022 йилнинг октябрь ойида Имрон Хон сайловдан четлаштирилди, даромадлари тўғрисида нотўғри ҳисобот бергани учун беш йилга давлат лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг