Покистон ҳаво бўшлиғининг ёпилиши авиачипталар нархига қандай таъсир қилади?

10:47 12 Март 2019 Жамият
1110 0

Иллюстратив фото

Покистон ҳаво бўшлиғининг ёпилиши натижасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” харажатлари икки баробар кўпайган. Бу чипталар нархининг ҳам ошишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда МАК маълум қилди.

Маълумот учун, шу йил 27 февраль куни Покистон фуқаро авиацияси бошқармаси қарори билан мамлакат ҳаво бўшлиғи 12 мартгача барча учиб ўтаётган парвозлар(транзитлар) учун ёпилган эди. Бунга Кашмир атрофида Ҳиндистон билан келиб чиққан можаро сабаб бўлди.

МАК Ҳиндистон(Дели, Амритсар, Мумбай), шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё шаҳарлари(Бангкок, Куала-Лумпур, Сингапур)га Покистон ҳудудини айланиб ўтиб, Туркманистон ва Эрон орқали амалга оширишга мажбур бўлди.

Оқибатда парвоз вақти, авиакеросин ва бошқа давлатлар ҳудуди устидан учиб ўтиш харажатлари кўпайди.

Бундай муаммоли вазиятда МАК кўрсатиб ўтилган йўналишларга авиарейсларни бекор қилмади. Ваҳолонки, бошқа авиаташувчилар бекор қилишганди.

МАК агар ҳаво бўшлиғи бундан буён ҳам ёпиқлигича қолса, авиачипталар нархини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлишини ҳам билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?