Покистон Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

15:50 25 Февраль 2025 Сиёсат
165 0

Фото: Бекзод Ҳидоятов

Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

Қайд этилишича, мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?