Пойтахтимизда тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Форум доирасида инвестиция кўргазмаси ташкил этилиб, унда йирик хусусий ва маҳаллий компаниялар ўз лойиҳа ва имкониятларини халқаро инвесторларга тақдим этмоқда. Кўргазмалар залида «Yandex Uzbekistan», «Wildberries», «Навоийуран», «Фонон», «Узметкомбинат», «ТМК» каби етакчи компанияларнинг стендлари тақдим этиляпти.

Тадбир доирасида панель муҳокамалари, бир қатор стратегик битимлар имзоланиши ва бизнес учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Форум кун тартиби жуда бой: олий ва юқори даражадаги музокаралар, нуфузли учрашувлар ва мазмунли муҳокамалар Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодий майдонидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тақдим этилган лойиҳалар энергетика ва инфратузилмадан тортиб рақамли трансформациягача бўлган турли соҳаларни қамраб олади. Форумнинг инвестицион портфели бир неча миллиард долларни ташкил этади. Ташаббуслар қаторида йирик лойиҳалар, жумладан, «Янги Тошкент» мегалойиҳаси, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан тузилган кўплаб шартномалар мамлакатимизнинг сармоявий жозибадорлиги ошиб бораётганини тасдиқлайди.

Тадбирни ёритиш учун «CNN», «BBC», «Euronews», «Reuters», «Al Jazeera» ва «CGTN» каби дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситаларининг 130 дан ортиқ вакиллари Тошкентга келган. Бу халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётганидан далолатдир.

Форумда 3000 дан ортиқ хорижий вакиллар: вазирлар, сиёсатчилар, йирик корпорациялар, инвестиция фондларининг топ-менежерлари, барқарор ривожланиш, инновациялар ва рақамли трансформациялар соҳасидаги экспертлар, шунингдек, халқаро молия институтлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат мамлакатимиз иқтисодий ютуқларини намойиш этади, балки унинг янги қиёфасини – жаҳон майдонидаги очиқ, ишончли ва жозибадор ҳамкорини шакллантиради.






















Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг