Пойтахтда яна дарахтлар кесилаётгани ростми?
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида дарахтлар кесилаётгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Олмазор туманининг «Олтинсой» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Дамаши канали бўйида жойлашган 12 туп терак дарахти табиий шароит, шамол, намлик етишмаслиги каби омиллар ҳамда зараркунандалар таъсири натижасида жиддий шикастланган.
Таъкидланишича, ушбу дарахтлар ички қисми чириган, илдиз қисми заифлашган ва уларнинг беқарор ҳолатга келгани аниқланган.
Мутахассислар томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида мазкур дарахтларнинг ҳозирги ҳолати кучли шамол ёки табиий таъсирлар оқибатида йиқилиш хавфини кучайтириши ҳамда яқин атрофда ҳаракатланаётган фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид солиши маълум бўлган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддасига асосан, бундай хавфли ҳолатга келган дарахтларни санитария мақсадида кесишга рухсат берилган.
«Ҳозирга қадар 12 тупдан 3 туп терак дарахти кесилган, қолганлари бўйича ишлар белгиланган тартибда давом эттирилмоқда. Иш жараёнлари экологик талабларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда», — дейилади бошқарма муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 144 туп дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташлангани тўғрисида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг