Пойтахтда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўмни ташкил қилади
Фото: Архив сурат
Жисмоний шахслар 2022 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини “E-ijara” хизмати орқали солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши шарт. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Хабар берилишича, 2022-yil 1 октябрь ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган.
Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилади.
Ҳудудларда ижара ҳақининг ўртача миқдори 630 минг сўмдан 977 минг сўмгача.
Республикада ижарага берилган турар-жой объектлари:
— 2 млн сўмдан 5 млн сўмгача – 3 240 та;
— 5 млн сўмдан ортиқ – 255 та.
Солиқ солиш мақсадида 2022 йилда кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метр яшаш майдони:
— Тошкент шаҳрида – 15 500 сўм;
— Нукус ва вилоят марказларида – 9 500 сўм;
— бошқа аҳоли пунктларида - 4 000 сўм этиб белгиланган.
Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киради ва 12% ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
Турар-жойларни талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромади учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг