Пойтахтда “Skandinavcha yurish” марафони ташкил этилди
Фото: "Халқ сўзи" - Сирожиддин Воҳидов
Бугун аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида “Skandinavcha yurish” марафони ташкил этилди.
Туризм ва спорт вазирлиги ташаббуси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган ушбу марафонда “Skandinavcha yurish” ихлосмандлари, шунингдек, Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт таълим муассасаларининг раҳбарлари ва тренер-методистлари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг енгил атлетика кафедраси талабалари, жами 300 нафардан зиёд киши қатнашди.
Жумладан, тадбирда туризм ва спорт вазири ўринбосари А. Каримов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раиси Р. Шоабдураҳмоновлар ҳам иштирок этди.
Оммавий юриш марафонига Ўзбекистон давлат санъат музейи олдидан старт берилди. Унда иштирокчилар Ислом Каримов номидаги кўча бўйлаб ҳаракатланиб, «Халқлар дўстлиги» майдонининг орқа томонида барпо этилган марра чизиғи томон жами 4,6 километр масофани босиб ўтишди.
Марафон якунида фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг