Почта ва курьерлик жўнатмалари, даврий матбуот нашрлари ва бошқа жўнатмаларни етказиш учун 240 та электроскутер сотиб олинди
Бу ҳақда АОКАда почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
«Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун молиялаштириш манбаи этиб, «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамиятининг 100,0 млрд.сўм миқдордаги оддий акцияларини қўшимча чиқариш белгиланган.
Ҳозирги кунга қадар, тижорат банклардан кредит ва лизинг маблағларини жалб этган ҳолда почта ва курьерлик жўнатмаларни, даврий матбуот нашрларни ва бошқа жўнатмаларни марказдаги почта саралаш бўлимидан олиб, олувчиларга етказиб бериш (бунда алоқа бўлимлари почта жўнатмаларини етказиб бериш фаолияти билан шуғулланмайди) амалиётини жорий этиш мақсадида 240 та электроскутер сотиб олинди ва иш жойларига берилди. Почта алмашинувларини амалга оширишда фойдаланилаётган автотранспортлар сони эса 388тага етди.
«Гибрид почта» хизматидан фойдаланиш бўйича 50дан ортиқ ташкилотлар билан шартномалар тузилди. Шунингдек, ушбу хизматни ривожлантириш ва иш унумдорлигини ошириш ҳамда почта жўнатмаларига ишлов бериш жараёнида қўл меҳнатини қисқартириш мақсадида, 2та “Neopost” автомат конвертлаш ускунаси харид қилиниб, Тошкент шаҳрида синов тариқасида ишлатилмоқда.
Мижозлар номига келган почта жўнатмаларини олиши учун мўлжалланган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи 30 та автоматлаштирилган комплекслар (почтамтлар) сотиб олинди ҳамда Тошкент шаҳридаги 13 та почтамт почта алоқаси объектларига ва аҳоли гавжум ҳудудларга, 17 та почтамт Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Нукус, Навоий, Самарқанд, Наманган, Фарғона (3 та), Қарши, Сурхондарё, Тошкент вилояти (3 та) ва Урганч шаҳрига ўрнатилди. Бугунги кунда, уларни тармоққа улаш ва ахборот тизимларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини онлайн сотиш ва мижозларга етказиб бериш имкониятини берувчи “UNISAVDO” бренди остида Миллий онлайн савдо майдончаси 2021 йил февраль ойидан синов тариқасида ва март ойидан бошлаб тўлиқ ишга туширилди. Шунингдек, май ойидан мобил иловаси ишга туширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг